Холбоо барих

dailypost.mn

Утас: +976-90152005

Хуанли

9 сар 2022
ДАВ Мя Лха ПҮР БАА БЯМ НЯМ
« 8 сар   10 сар »
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930  
5 сар 22, 2024

Монгол Улсаа дэлхийд таниулна

Ўзбекистон ва Мўғулистон Президентлари амалий ҳамкорликни кенгайтириш истиқболларини муҳокама қилдилар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 14 сентябрь куни Самарқандда Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг навбатдаги саммитида иштирок этиш учун мамлакатимизга келган Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурэлсух билан учрашув ўтказди. Учрашув аввалида давлат раҳбарлари дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги муносабати билан бир-бирини самимий табрикладилар. Ўзбекистон-Мўғулистон муносабатларини фаоллаштириш масалалари кўриб чиқилди. Икки мамлакат Президентлари жорий йил июнь ойида Тошкент шаҳрида ўтказилган биринчи қўшма бизнес-форум якунларини юқори баҳоладилар. Савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада кенгайтириш учун кенг имкониятлар мавжудлиги таъкидланди. Бунинг учун зарор шартномавий-ҳуқуқий асосларни шакллантириш, қўшма кооперация, энг аввало, агросаноат соҳасида аниқ лойиҳа ва дастурларни илгари суриш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Маданий-гуманитар алмашинувлар ва ҳудудлараро алоқаларни кенгайтиришдан иккала томон ҳам манфаатдор экани қайд этилди. Мўғулистон Президенти Ўзбекистоннинг Шанхай ҳамкорлик ташкилотидаги самарали раислигини қайд этиб, саммит муваффақиятли ўтишини тилади. Учрашув якунида икки мамлакат зртасидаги сиёсий ва иқтисодий алоқаларга тизимли тус бериш, ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича йўл харитаси ни қабул қилишга келишиб олинди.

Хариулт үлдээх

Таны и-мэйл хаягийг нийтлэхгүй. Шаардлагатай талбаруудыг *-р тэмдэглэсэн

dailypost.mn © 2020 | Newsphere by AF themes.